english version на русском
Научно-Производственное Предприятие «ISTAL»

0,1 МВт дан 4,0 МВт гача бўлган КВа типдаги автоматлаштирилган сув иситиш қозонлари ГОСТ 30735-2001

     КВа серияли ишчи босими 0,6 МПа гача, сувни исиш ҳарорати 115 0С  гача бўлган автоматлаштирилган сув иситиш қозонлари бино ва  иншоотларни алоҳида иссиқлик билан таъминлаш тизимлари учун  мўлжалланган.
     Ушбу сериядаги қозонлар иссиқлик қуввати 0,1 МВт дан 4,0 МВт гача бўлган диапазонда ишлаб чиқарилади ва табиий газ, суюқ ёқилғи ҳамда уларнинг  ўзаро ҳар хил комбинациясида ишлаш учун мўлжалланган(ахборот 2-  жадвалда келтирилган).
     Алоҳида буюртмалар бўйича қозонлар бошқа газ турлари-биогаз, газсимон ёнилғилар ва саноатни турли соҳаларининг суюқ чиқиндилари, КЕГ (кўмир ер ости газификацияси) гази, генераторли ва бошқаларда ишлаш учун  етказиб берилиши мумкин.

      Қозонлар 17. 08. 2005й. даги NSS. О′z.01.047.0345175 рақамли  мувофиқлик сертификатига эга.
      Қозонлар ГОСТ 30735-2001 «Иссиқлик унумдорлиги 0,1МВт дан 4,0 МВт гача бўлган сув иситиш қозонлари. Умумий техник шартлар» ва «Буғ босими кўпи билан 0,07 МПа (0,7кгс/см2) бўлган буғ қозонлари, сув иситиш қозонлари ва сувни исиш ҳарорати 388К (1150С) дан юқори бўлмаган сувиситгичларни тузилиш ва хавфсиз ишлатиш қоидалари» талабларига мос келади.
      Қозонлар қуйидагилар билан жиҳозланган:
- тегишли ёқилғида ёки ёқилғиларнинг комбинациясида ишлайдиган блокли автоматик горелка;
- датчиклар комплекти ва ҳарорат терморегуляторини ўз ичига олган автоматик бошқарув пултлари; улар қуйидагиларни таъминлайди:
- қозондан чиқаётган сувнинг берилган ҳароратини автоматик тарзда ушлаб туриш;
- ёқилғи, ҳаво ва сув параметрларининг рухсат этилмаган оғишида, шунингдек алангани сўниб қолиши ва электр энергияси ўчиб қолганда, ёруғлик ва овоз сигналлари берилишини таъминлаб, горелкани автоматик тарзда ўчириш йўли билан қозонни муҳофаза қилиш;
- назорат-ўлчов асбоблари.
     Стандарт доирасида қозонларни етказиб беришда, уларнинг исийдиган корпуси ва юзалари юқори сифатли, ГС ва ст.20 маркали пўлатлардан тайёрланади. Қўлланиладиган материаллар қозонларнинг ишлаш муддатини анча ошириш имконини беради.
     Газ тутунларини чиқариб юбориш учун юқори ва остки газ ўтадиган йўл билан қозонларнинг вариантларини тайёрлаш мумкин.
     Қозонлар буюртмачига заводдан иссиқлик изоляцияси ва пардозли қоплама билан тўлиқ тайёрланган ҳолда етказиб берилади.
     Қозонлар юқори экологик тавсифномаларга эга: атмосферага зарарли моддаларни чиқариш амалдаги меъёрлардан 1,2-1,5 баробар кам, қозонларнинг конструкцияси, уларни юқори даражада ремонт қилиш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатишнинг соддалиги билан ажралиб туради.
Қозонларнинг кафолатли муддати - ишга туширилган кундан эътиборан 18 ой, сотилган кундан эътиборан 24 ой.

Ёқилғи тури

Табиий газ ГОСТ 5542 - 87:

-паст босимли газ;

-ўрта босимли газ;

Енгил суюқ ёқилғи:

-печкада ишлайдиган маиший ёқилғи

TSh 39.3-159:2003;

-дизел ёқилғи ГОСТ 305-82;

-керосин TSh 39.3-188:2000.

Мазут М40, М100 ГОСТ 10585-99

 

Гп(Гн)

Гў(Гс)

 

 

ЕС(ЛЖ)

 

 

М

Иқлимий бажарилиши

МСВ 3  ГОСТ 15150 - 69 бўйича

                   КВа типдаги автоматлаштирилган сув иситиш қозонининг умумий кўриниши

                        

КВа СЕРИЯЛИ ҚОЗОНЛАРНИНГ ТЕХНИК ТАВСИФНОМАЛАРИ ГОCТ 30735-2001

 

Янги ойнада очиш