0,16т/соат дан 10,0 т/соат гача булган КПа типдаги автоматлаштирилган буг козонлари TSh 64-14847562-005:2005
Технологик эҳтиёжлар учун, саноат ва қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган, абсолют босими 0,17 МПа дан 1,4 МПа гача, буғ унумдорлиги 0,16 т/с дан 10 т/с гача бўлган АБҚ автоматлаштирилган буғ қозонлари тўйинган буғни ишлаб чиқариш учун мўлжалланган.
Қозонлар 31.12.2005й. даги NSS. О′z.01.047.0422151 рақамли мувофиқлик сертификатига эга.
Қозонлар қуйидаги ҳужжатларнинг талабларига мос келади:
- ЎзР.«Саноатконтехназорат» нинг 1996 йилдаги «Буғ ва сув иситиш қозонларини тузилиш ва хавфсиз ишлатиш қоидалари» ,
- РФ «Давконтехназорат» нинг 2003 йилдаги «Буғ ва сув иситиш қозонларини тузилиш ва хавфсиз ишлатиш қоидалари» ,
- техник шартлар TSh 64-14847562-001-2004.
Ёқилғи турини ёқилишига қараб, қозонлар қуйидаги модификацияларда ишлаб чиқарилади (маълумот 3-жадвалда келтирилган):
- газни ёқиш учун КПа-Гн
- енгил суюқ ёқилғини ёқиш учун КПа -ЛЖ
- мазутни ёқиш учун КПа -М
- газ ва енгил суюқ ёқилғини ёқиш учун КПа -Гн/ЛЖ
- газ ва мазутни ёқиш учун КПа -Гн/М
Буғ қозонлари буюртмачига иссиқлик изоляцияси ва қоплама билан тўлиқ завод тайёргарлигида етказиб берилади.
Қозонлар юқори экологик тавсифномаларга эга: атмосферага зарарли моддаларни чиқариш амалдаги меъёрлардан 1,2-1,5 баробар кам, қозонларнинг конструкцияси, уларни юқори даражада ремонт қилиш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатишнинг соддалиги билан ажралиб туради.
0,16т/соат дан 10,0 т/соат гача бўлган КПа типдаги автоматлаштирилган буғ қозонлари
|
Ёқилғи тури |
Газ ГОСТ 5542 - 87 Печкада ишлайдиган маиший ёқилғи TSh 39.3 - 159:2003 Дизел ёқилғи ГОСТ 305-82 Керосин TSh 39.3-188:2000 Мазут М40, М100 ГОСТ 10585-99 |
|
Иқлимий бажарилиши |
МСВ 3 ГОСТ 15150-69 бўйича |
3- жадвал
КПа ҚОЗОНЛАРНИНГ ТЕХНИК ТАВСИФНОМАЛАРИ
|
Параметрларнинг номи |
*Қозонларнинг бир типдаги ўлчамларига қараб уларнинг номинал буғ унумдорлиги |
|||||||||||||||
|
0,16 |
(0,2)** |
0,25 |
0,4 |
0,7 |
1,0 |
(1,3) |
1,6 |
(2,0) |
2,5 |
(3,2) |
4,0 |
6,5 |
(8,0) |
10 |
||
|
1. Буғнинг абсолют босими, |
0,17 дан 1,4 гача |
|||||||||||||||
|
2. Таъминланадиган сувнинг номинал ҳарорати, tт.с, ˚С, паст бўлмаган |
50 |
|||||||||||||||
|
3. Қозоннинг Ф.И.К брутто, η, %, ками билан, қуйидаги ёқилғиларда ишлаганда: - табиий газ, - енгил суюқ ёқилғи, |
91-1 |
|||||||||||||||
|
- мазут |
90-1 |
|||||||||||||||
|
4. Қозоннинг номинал иссиқлик қуввати, МВт. |
0,11 |
0,13 |
0,16 |
0,26 |
0,46 |
0,66 |
0,85 |
1,05 |
1,31 |
1,64 |
2,10 |
2,63 |
4,27 |
5,25 |
6,56 |
|
|
Рухсат этилган оғишлик, % . |
±7 |
|||||||||||||||
|
5.*** h=0,91, Vг, м3/с, ( Qп=35,6 МЖ/м3 ) да газ сарфи, кўпи билан |
12 |
15 |
18 |
30 |
52 |
74 |
96 |
118 |
147 |
184 |
235 |
294 |
478 |
588 |
735 |
|
|
6.*** h=0,9, Gт, кг/с, ( Qп=39,8 МЖ/кг ) да ҚПИМЁ сарфи, кўпи билан |
10 |
13 |
16 |
25 |
44 |
63 |
82 |
101 |
126 |
157 |
201 |
251 |
408 |
502 |
628 |
|
|
Эслатма: *Буюртмачи билан келишилган ҳолда, жадвалда кўрсатилган параметрлардан кўпи билан 10 % гача фарқ қиладиган асосий параметрларни ўрнатишга рухсат этилади. **Қавслар ичида кўрсатилган бир типдаги ўлчамлар фақат Буюртмачининг буюртмасига биноан тайёрланади. ***Маълумот учун келтирилган қийматлар. |
||||||||||||||||






