КБТа автоматлаштирилган блокли транспортбоп козонхоналар
Қозонхоналар, горелка қурилмалари ва қозонхоналарнинг жиҳозларини лойиҳалаш ва тайёрлаш бўйича кўп йиллик тажрибага эга бўлган «ISTAL» ИИЧК махсус ишлаб чиқилган, бир типдаги ўлчамли қатор КБТа серияли автоматлаштирилган блокли транспортбоп қозонхоналарни (кейинги матнда «қозонхона» деб аталади) тақдим этади.
Барча зарур ускуналар билан бутланган қозонхоналар эксплуатация жойига ўрнатилиши ва тез ишга туширилиши билан ажралиб туради.
Мустаҳкам пўлат асосли рамага ўрнатилган қозонхоналар бир жойдан иккинчи жойга автомобил ва темир йўл транспортида бехатар ташишга имконият беради.
Қозонхонанинг асосини газли ёки газли суюқ ёқилғили горелкалар билан жиҳозланган, пўлатдан тайёрланган сув иситиш қозонлари ташкил этади.
Турли типдаги ёқилғиларни ёқишга мўлжалланган ёқилғи тизимлари керакли жиҳоз, бошқарув ва ҳимоя қилиш асбоблари билан бутланади.
Ўзини ўзи ушлаб турувчи ва таранг тортиш мосламалари билан ушлаб туриладиган тутун трубаси йиғилган кўринишда, алоҳида секциялар билан етказиб берилади. У қозонхона рамасининг узунроқ бўлган платформасига ёки алоҳида турган фундаментга ўрнатилади.
Блокли қозонхона ичида сув тайёрлайдиган тизим, тармоқ циркуляция насослари, совуқ сувни таъминлайдиган насослар, иссиқ сувни таъминлайдиган (ИСТ) циркуляция насослари, ёқилғи насос қурилмалари (қозонхонани суюқ ёқилғида ишлаши учун), электр ускуналари, НЎА ва А (бошқариш шитлари ва пултлари, киритиш тақсимлаш қурилмалари), шунингдек бошқа керакли ёрдамчи жиҳозлар жойлашади.
Блокли транспортбоп қозонхоналарнинг афзалликлари:
1. Иссиқлик унумдорлигини танлашнинг кенг диапазони: 0,05 МВт дан 6,4 МВт гача ва ундан кўпроқ.
2. Қозонхонанинг турли ёқилғиларда ишлаш мумкинлиги:
табиий газда;
енгил суюқ ёқилғида, мазутда
3. Барча жиҳозлар, трубалар, электр симлари завод шароитида ўрнатилади ва синалади, бу эса тайёргарликнинг юқори сифатини таъминлайди, шунингдек иш жойида оддий фундаментни ўрнатиш етарли бўлса, у ерда қозонхонани тез ўрнатилиши таъминланади.
4. Блокли автоматлаштирилган горелка билан комплектда бўлган, сув иситадиган, пўлатдан тайёрланган қозон агрегати юқори Ф.И.К (91-92%) га эга бўлиб, ёқилғини тежашга имкон беради.
5. Қозоннинг иккита иш режими бор: «Кичик Олов» ва «Катта Олов» ёки об-ҳаво шароитларига қараб, оптимал иситиш учун иссиқлик унумдорлигининг бошқаришини моделлаштириш, ёқилғини тежашга олиб келади.
6. Асосий ва ёрдамчи жиҳозларни қулай жойлашганлиги қозонхонанинг ишини ва унга хизмат кўрсатишни енгиллаштиради ва соддалаштиради.
7. Асосиий қозонхоналардан ташқари, «ISTAL» ИИЧК махсус буюртма бўйича, қўшимча ёрдамчи жиҳозлар билан қозонхоналарни тайёрлаши мумкин:
тез сув иситгичлар;
сиғимли сув иситгичлар;
суюқ ёқилғини сақлаш учун сиғимлар.
Қуввати 0,05 МВт дан 0,6 МВт гача бўлган КБТа ва қуввати 0,5 МВт дан 6,4 МВт гача бўлган КБТа ларнинг техник тавсифномалари 4-5 жадвалларда келтирилган.
Буюртмачи билан келишилган ҳолда қозонхоналарнинг конструкциясига иссиқлик ва электр схемалари, қўшимча ўлчов воситалари ва автоматлаштиришнинг даражаси ва таъминланиши бўйича ўзгаришлар киритилиши мумкин.
Қозонхоналар ва уларнинг йиғма бирликлари доимий равишда техник такомиллаштирилиши муносибати билан қозонхоналарнинг конструкциясига, уларнинг техник параметрлари ва пухта ишлашига таъсир қилмайдиган ўзгаришлар киритилиши мумкин.

4-жадвал
0,05 МВт дан 0,6 МВт гача бўлган КБТа нинг техник тавсифномалари
Эслатма: *Сувиситгич ва газ ҳисоблагичларни ўрнатиш зарурлиги буюртма билан белгиланади
**Қозонхоналарни сувни кимёвий тайёрлаш билан етказиб бериш имконияти бор.
*** Насосларни ўрнатиш учун тавсия қилинадиганлари.
5-жадвал
0,5 МВт дан 6,4 МВт гача бўлган КБТа нинг техник тавсифномалари






