КБТа-К автоматлаштирилган блокли транспортбоп қозонхоналар (томга ўрнатишга мўлжалланган)
Томли қозонхоналарнинг ўзига хослиги уни бино қурилиш лойиҳалари билан муштараклигидадир. Қозонхонанинг бино томида жойлашуви 30% иссиқлик энегиясини йуқотишга сабаб бўладиган иссиқлик трассаларининг мавжуд эмаслиги ҳисобидан, иссиқлик энергиясини етказишдаги самардорликнинг сезиларли даражада юқорига кўтарилади ва қозонхона биноси жойига кетадиган харажатларни, ер ишларига кетадиган харажатларни йуқ қилиниши, махсус қозонхоналар қурилмаслиги ҳамда баланд мўриларнинг тортиш қурилмаларнинг мавжуд бўлмаслиги орқали харажатлар камайтирилади.
Томга ўрнатилган қозонхоналарда ёқилғи маҳсулотларнинг томда ёқилиб ҳидини тарқалиши ерда жойлашаган қозонхоналардан кўра анча самарадорлиги сабабидан бинода яшовчиларнинг экологик шароитини яхшилайди ва керакли ҳарорат режимини ўрантиш орқали бинода яшовчиларнинг қуллай шароит билан таминлайди.
Томга ўрнатилган қозонхоналарни номинал унумдорлигини ҳисоблашда, иситиш ва иссиқ сув билан таминлашдаги ишлашини юқори нуқтаси олинади, қиш фаслида амалда номинал қувватдан 70-75% , ёз фаслида эса 25% режимида ишлайди, бу эса қурилманинг ишлашини тўхтамасдан, амалда таъмирлаш ишларини олиб бориш мумкинлигини билдиради.









