Лойиҳалаш ишлари
Объектлар учун муҳандислик тизимларини яратиш, объектларни бирга жойлаштириш ва ишончли ишлатишни ҳисобга оладиган лойиҳа ишларини пухта ишлаб чиқишни талаб қилади.Бизнинг компаниямиз мутахассислари техник вазифалар асосида буюртмачининг манфаати ва хоҳишини инобатга олган ҳолда муҳандислик тизимини лойиҳалаштиради.
Сув етказиб бериш ва иситиш тизимини лойиҳалаш билан боғлиқ ҳар қандай мураккаб даражадаги муҳандислик масалаларини ҳал этишда, биз кўп йиллик тажрибага эгамиз.
“ISTAL” ИИЧК-си ИЛКТБ-сининг тажрибали конструкторлари ва муҳандислари ўзгармас юқори даражадаги сифатли, илғор технологик дастурларни қўллаб, ишчи чизмаларни яратиш жараёнини ва лойиҳа ҳужжатларини амалга оширадилар.
“ISTAL” ИИЧК-сини ИЛКТБ-си мутахассисларининг юзага келтирган барча техник қарорлари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қиладиган меъёрларига хусусан, экологик, санитар-гигиена, ёнғинга қарши талабларига мувофиқ келади.
Бизларнинг мутахассисларимиз томонидан лойиҳалашда кенг кўламда зарурий иссиқлик, гидравлик ҳисоб-китоблар қилиниб, коммуникацион муҳандисликка мувофиқ чизмалар ишлаб чиқилади ва натижада оптимал бўлган иссиқлик тизимидаги қарорлар қабул қилинади.
Бизнинг мутахассисларимизнинг лойиҳалашдаги асосий йўналиши:
· муҳандислик тизимини лойиҳалашдаги барча комплекс ишлар;
· сув етказиб бериш ва иситиш тизимидаги замонавий лойиҳаларни ишлаб чиқиш;
· зарурий жиҳозни танлаш ҳамда бинонинг иссиқлик техникаси ҳисоб-китоби;
· мавжуд лойиҳани касбий экспертизаси.






