english version на русском
Научно-Производственное Предприятие «ISTAL»

Монтаж

ҚОЗОНХОНА ВА ҚОЗОНХОНА ЖИҲОЗЛАРИ ШЕФ- МОНТАЖИ 

     Шеф-монтаж бу эксперт-маслаҳат хизматлар тўплами бўлиб, буюртмачини монтаж ишларини мутахассислар томонидан бажараётган вақтда назорат қилиш, етказиб бериш ва жиҳоз монтажига етказиб берувчи томонидан ташкилий ва техник раҳбарлик қилиш.

     Мазкур хизмат таркиби ҳар бир лойиҳа учун алоҳида бўлиб, шартнома тузилаётган вақтда буюртмачи билан синчиклаб келишиб олинади.

     Жиҳозлар учун сув тайёрлаб бериш тизими, иситиш ва сув етказиб бериш жиҳозларини ишлаб чиқарувчи европалик етакчи мутахассислар томонидан ўқитилиб аттестациядан ўтказилган. "ISTAL" илмий ишлаб чиқариш корхонасининг тажрибали иссиқлик техникаси муҳандислари,  Сизнинг бажарувчингизни иш ҳужжатларини текшириб, ҳар томонлама тўлиқ ҳолда бажарувчингизни ишчиларига, монтаж ишларини олиб бориш билан боғлиқ ҳар қандай масалаларда ва аниқ жиҳознинг созлаш нозикликлари тўғрисида  маслаҳат беради, ҳамда муҳандислик тизими монтажини сифатини ва тўғрилигини кузатади.Ишлаб чиқарувчиларни қаттиқ талаблари мувофиқлиги, қурувчилик меъёрлари ва қоидалари ҳамда жиҳозни ишлатиш хусусиятини инобатга олган ҳолда монтаж ўтказилганлигига Сиз ишонч ҳосил қиласиз. 

     Қозонхона жиҳози шеф монтажини қамраб олади: жиҳозни ўрнатиш жойини кўздан кечириш; буюртмачини вакилига принципиал жиҳозни йиғма чизмасини тақдим этиш; олинган жиҳоз бўйича тушунтириш ва барча масалаларини ҳал этиш, ҳамда бутун қозонхона бўйича монтаж ишларини тўғрилиги ва сифатлилигини назорат қилиш.

     Қурилиш соҳасидаги меъёрий ҳужжатларида "шеф-монтаж" тушунчаси ҳанузгача  аниқланмаган, шунинг учун шартнома тузишда  консултатив хизматлар бериш  асосини тартибга соладиган меъёрий ҳужжатларга амал қилиш лозим.

    "ISTAL" ИИЧК-си тақдим этиладиган шеф-монтаж хизматида одатда қуйдагилар назарда тутилади:

-иншоот қуриш-монтаж ишлари ва қозонхоналарнинг таъмирлашда умумтехникавий ва технологик назорат;

-буюртмачи ходимларини назарий ва амалий ўргатиш;

-амалга оширилаётган ишларни сифатини назорат қилиш.

     Шеф-монтаж ишлари қиймати, жиҳозлар қиймати ва қозонхона ўрнатилган ҳудудга нисбатан белгиланади.

 ҚОЗОНХОНАЛАР БИНОЛАРИ,  ИНШООТЛАРИ ВА ЖИҲОЗЛАР МОНТАЖИ

     "ISTAL" ИИЧК-си қозонхоналарни барча жиҳозларининг (буғли, сув иситиш қозонлари),қозонхоналар бинолари ва иншоотларида монтаж ишларини олиб боради:

-тепломеханик жиҳозлар;

-газ жиҳозлари;

-қозонхоналарга сув тайёрлаш тизими жиҳозлари;

-электромеханик жиҳозлар;

-КИП ва автоматика тизими ускуналари ва жиҳозлари;

-ёнғин ва қоровуллик сигнализациялари тизими ускуналари ва жиҳозлари;

-иситиш, вентиляция, сув билан таъминлаш ва канализация тизими жиҳозлари;

-метал тутун трубалари;

-қозонхоналарнинг ёқилғи хўжалиги;

-қозонхоналарнинг биноси ва иншооти монтажи.

      Монтаж, келишилган лойиҳа ҳужжатлари мувофиқлиги,амалдаги техник шартлар, стандартлар, қурувчилик меъёрлари ва қоидалари, ишларни амалга ошириш ва қабул қилиш қоидалари, аттестациядан ўтган мутахассисларнинг замонавий технология, асбоб-ускуналар ва материаллардан фойдаланган ҳолида олиб  борилади. Стационар қозонхоналар биноси ва иншоотлари ва жиҳозлар монтажи,  буюртмачининг майдончасида  олиб борилади.

      Асосий жиҳоз ва ускуналар монтажи модулларда, блокли модулли қозонхоналарда, шахсий ишлаб чиқариш майдончаларида амалга оширилади ва кейнги монтаж ишлари модуллар ва қозонхоналарнинг алоҳида иншоотида(тутун трубалари, деаэротор майдончалари ва бошқалар) ўрнатилаётган жойда олиб борилади.

      Монтаж ишлари жадвали ва муддати буюртмачи билан келишилган ҳолда олиб борилади.