english version на русском
Научно-Производственное Предприятие «ISTAL»

Тарихи

     Ҳозирги вақтда «ISTAL» ИИЧК   саноатда ишлатиладиган иситиш тизимлари соҳасида фан ютуқларини ўзида мужассамлантирган ва рақобатбардош маҳсулот лойиҳасини тайёрлаш ва ишлаб чиқариш ҳамда уларни жорий қилиш бўйича инжиниринг ва консалтинг хизматларини кўрсатиш бўйича ихтисослаштирилган корхона бўлиб ҳисобланади. Корхона ёпиқ цикл мажмуаси доирасида ишлайди: «фан-лойиҳалаш-ишлаб чиқариш ва заруриятга қараб қўшимча равишда йиғиш-созлаш-техник хизмат кўрсатиш».                        Маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқиш ихтисослаштирилган лойиҳа-конструкторлик ва технологик бюро (ИЛКТБ) ходимлари томонидан амалга оширилади.

     Маҳсулотни ишлаб чиқариш қуйидаги  бўлинмаларда амалга оширилади: қозон-бойлер участкаси, ёқилғини ёқиш жиҳози ва механик ишлов бериш участкаси, назорат ўлчов асбоблари ва автоматика участкаси, механика цехи, шунингдек Ангрен шаҳрида  «Ангренгазмаш» МЧЖ.

     1992 йилда «ISTAL» ИИЧК  ўз ишланмалари негизида турли кўринишдаги ёқилғиларни ёқиш учун мўлжалланган бир типдаги ўлчамли, қатор автоматик горелкаларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.

     1998 йилда қозонларнинг лойиҳасини тайёрлаш ҳамда уларни ишлаб чиқариш ва йиғиш соҳасида тўпланган тажрибага асосан турли қувватдаги сув иситиш қозонларини ишлаб чиқариш жараёни бошланди.

     2000 йилда барча керакли жиҳозлар билан бутланган автоматлаштирилган блокли транспортбоп қозонхоналар (КБТа) ва контейнерли қозонхоналарни ишлаб чиқариш бошланган эди. Улар эксплуатация жойига ўрнатилиши ва тез ишга туширилиши мумкин. Қозонхоналарнинг асосини  «ISTAL» ИИЧКда тўла-тўкис ишлаб чиқарилган блокли автоматлаштирилган горелкалар билан бутланган, пўлатдан тайёрланган сув иситиш қозонлари ташкил этади.
2003 йилда технология ва хўжалик эҳтиёжлари учун, саноат ва қишлоқ хўжалигида кенг ишлатиладиган автоматлаштирилган буғли қозонлар (КПа)ни ишлаб чиқарилиши ўзлаштирилган эди.

     Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни юқори даражада назорат қилиш ва сифатини таъминлаш учун «ISTAL» ИИЧКда синов лабораторияси, техник назорат ва метрология хизматлари, стандартлаш, сертификациялаш, маҳсулот сифатини бошқариш бўлими бор, шунингдек корхона ходимларининг билимини текшириш ва уларни аттестация қилиш бўйича доимий комиссия фаолият олиб боради. Ҳар бир маҳсулот мажбурий назорат қилиш ҳамда қабул қилиб олиш ва топшириш синовидан ўтади ва фақат синов натижалари ижобий бўлгандан кейин фойдаланишга яроқли деб топилади.

     «ISTAL» ИИЧК муҳандис-техник ходимлари ва бригадаларининг катта тажрибаси ва юқори малакаси асосий ва ёрдамчи иссиқлик энергетикаси жиҳозини сифатли ва қисқа муддатларда йиғиш ва тузатиш имконини беради.