Istal компаниясининг расмий сайти
«ISTAL» илмий ишлаб чиқариш корхонаси – ИИЧК Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ихтирочи, Ўзбекистон Республикаси Муҳандислик академиясининг мухбир аъзоси, газ бўйича «СредАзНИИгаз» (Ўрта Осиё илмий текшириш институти) ва «Союзпромгаз» (Иттифоқсаноатгаз - бутуниттифоқ илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси)да кўп йил меҳнат қилган жаноб Толибжонов Зоҳид Содиқович раҳбарлигида бир гуруҳ ҳамфикрлар томонидан 1991 йилнинг 25 декабрида ташкил топди.
Ҳозирги вақтда «ISTAL» ИИЧК саноатда ишлатиладиган иситиш тизимлари соҳасида фан ютуқларини ўзида мужассамлантирган ва рақобатбардош маҳсулот лойиҳасини тайёрлаш ва ишлаб чиқариш ҳамда уларни жорий қилиш бўйича инжиниринг ва консалтинг хизматларини кўрсатиш бўйича ихтисослаштирилган корхона бўлиб ҳисобланади.
Корхона ёпиқ цикл мажмуаси доирасида ишлайди: «фан-лойиҳалаш-ишлаб чиқариш ва заруриятга қараб қўшимча равишда йиғиш-созлаш-техник хизмат кўрсатиш». Маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқиш ихтисослаштирилган лойиҳа-конструкторлик ва технологик бюро (ИЛКТБ) ходимлари томонидан амалга оширилади.
Маҳсулотни ишлаб чиқариш қуйидаги бўлинмаларда амалга оширилади: қозон-бойлер участкаси, ёқилғини ёқиш жиҳози ва механик ишлов бериш участкаси, назорат ўлчов асбоблари ва автоматика участкаси, механика цехи.
Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни юқори даражада назорат қилиш ва сифатини таъминлаш учун «ISTAL» ИИЧКда синов лабораторияси, техник назорат ва метрология хизматлари, стандартлаш, сертификациялаш, маҳсулот сифатини бошқариш бўлими бор, шунингдек корхона ходимларининг билимини текшириш ва уларни аттестация қилиш бўйича доимий комиссия фаолият олиб боради.






